Фойдаланувчи шартномаси
Охирги янгиланиш: 2025-йил, 9-апрел
Хизмат кўрсатувчи ҳақида маълумот:
ENDPOINT МЧЖ
СТИР: 306 410 506
Тошкент ш., Мирзо-Улугбек тумани, Тепамасжид, 4
Киритилган сана: 09.04.2025
Ушбу Фойдаланувчи шартномаси («Шартнома») дастурлашни ўргатувчи онлайн платформаси («Платформа») ва Платформада рўйхатдан ўтаётган ва унинг хизматларидан фойдаланаётган фойдаланувчи ўртасидаги муносабатларни тартибга солади.
1. Умумий қоидалар
- Платформада рўйхатдан ўтиш ва ундан фойдаланиш орқали, фойдаланувчи ушбу Шартнома, Ахборот хизматларини кўрсатиш қоидалари ва Махфийлик сиёсати шартлари билан тўлиқ танишганини ва улар билан розилигини тасдиқлайди.
2. Рўйхатдан ўтиш ва авторизация
- Фойдаланувчи телефон рақами ёки электрон почта манзили орқали рўйхатдан ўтади.
- Қўшимча равишда Google ва GitHub аккаунтлари орқали ҳам авторизация қилиш имконияти мавжуд.
- Фойдаланувчи ўз пароли ва Платформага кириш маълумотларининг хавфсизлиги учун шахсан жавобгардир. Маълумотлар йўқолган тақдирда, фойдаланувчи зудлик билан бу ҳақда Платформа маъмуриятига хабар бериши лозим.
3. Аккаунтдан фойдаланиш
Фойдаланувчига қуйидагилар қатъиян тақиқланади:
- Ўз аккаунтига учинчи шахсларга кириш имкониятини тақдим этиш.
- Ҳақоратли, бошқа фойдаланувчилар ёки учинчи шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи, зўравонлик, экстремизм, миллатлараро низо қўзғатувчи, қонунга зид тарғибот ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлган бошқа маълумотларни жойлаштириш ва тарқатиш.
4. Фойдаланувчи жавобгарлиги
Фойдаланиш шартларини ёки Платформанинг бошқа ҳужжатларини бузган ҳолларда, Платформа фойдаланувчи аккаунтини олдиндан огоҳлантирмасдан ва тўланган маблағларни қайтармасдан блоклаш ҳуқуқига эга.
5. Платформанинг жавобгарлигини чеклаш
Платформа қуйидагилар учун жавобгар эмас:
- Фойдаланувчи Платформада берилган ахборот ва билимлардан нотўғри ёки нотўлиқ фойдаланиш натижасида етказилган ҳар қандай тўғридан-тўғри ёки билвосита зарарлар;
- Платформада берилган ахборотдан фойдаланиш натижасида юзага келган, шу жумладан, фойдани йўқотиш каби ҳар қандай оқибатлар.
6. Муаллифлик ҳуқуқлари
- Платформада тақдим этилган контентга бўлган барча ҳуқуқлар Платформага эгалик қилувчи компанияга тегишли. Фойдаланувчига Платформа маъмуриятининг ёзма розилигисиз материалларни ҳар қандай шаклда кўчириш, тарқатиш ёки тижорий мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
7. Хизматлардан фойдаланишни тўхтатиш
- Фойдаланувчи исталган вақтда ўз аккаунтини ўчириш орқали Платформадан фойдаланишни тўхтатиши мумкин. Бу ҳолда фойдаланувчининг барча маълумотлари тўлиқ ўчирилади.
8. Якуний қоидалар
- Платформа маъмурияти ушбу Шартнома шартларини бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Ўзгартиришлар Платформа сайтида эълон қилинган пайтдан бошлаб кучга киради.
- Ўзгартишлар киритилгандан кейин Платформадан фойдаланишни давом эттириш фойдаланувчининг Шартноманинг янги таҳрири билан розилигини англатади.
Барча низо ва келишмовчиликлар музокаралар орқали ҳал қилинади. Агар низони музокаралар орқали ҳал қилиш мумкин бўлмаса, низо Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ кўриб чиқилади.